Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманилик 103 ёшли Бибинисо момо овоз берди
2023-07-09 16:04:15 153
Барча юртдошларимиз қатори Фарғона вилоятининг Ўзбекистон тумани аҳолиси ҳам Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида фаол иштирок этмоқда.
Сайловнинг юқори савияда ва уюшқоқлик билан ўтишини таъминлаш учун барча сайлов участкаларида зарур шароитлар яратилди. Сайловда 143 минг 900 нафар Ўзбекистон туманилик сайловчи иштирок этиши кўзда тутилган.
Тумандаги 8-мактаб биносида жойлашган 957-сайлов участкасида Каримобод ва Даҳанақақир маҳалласида яшовчи 1 минг 730 нафардан зиёд сайловчи овоз беради. Мазкур участкада ҳам овоз бериш жараёнлари аҳолининг юксак фаоллигида ўтмоқда. Участка ҳудудидаги сайловчиларнинг 38 нафари беморлиги, кексалиги ва бошқа сабабларга кўра, уйида овоз бериш истагини билдирган.
Жумладан, Каримобод маҳалласида яшовчи 103 ёшли Бибинисо она Тиллоева ҳам бугун уйида туриб, Президент сайловида қатнашди.
Кайвони онахон участкага бора олмаслиги сабабли, унинг илтимосига кўра комиссия аъзолари овоз беришини шу хонадонда ташкил этишди.
Узоқ йиллар қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳалол меҳнат қилиб, ҳозирда кексалик гаштини сураётган пиру-бадавлат онахоннинг атрофида 7 нафар набира, 10 нафардан ортиқ эваралар парвона.
- Юртимизнинг эртанги куни, невара, эвараларим бахти учун ўзим энг яхши деб билган номзодга овоз бердим, - дейди ёшли Бибинисо она Тиллоева.
11-Фарғона округ сайлов комиссияси Матбуот маркази