Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 10 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

"Аёллар ва ёшлар дафтарлари"даги 90 нафар хотин-қизларнинг муаммолари ҳал этилди

×

 2023-07-07 18:21:00    76

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туман камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими томонидан тумандаги ишсиз, доимий даромадга эга бўлмаган аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган зарур ишлар олиб борилмоқда.  

Ҳудудларда оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган, ногиронлиги бор, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган хотин-қизларни аниқлаш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш борасида тизимли тадбирлар давом эттирилмоқда.

Бугун ҳам туман ҳокимлиги ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида тадбиркорлик қилиш истагидаги, ишсиз, эҳтиёжманд 90 нафар хотин-қизга ҳоким ёрдамчилари тавсияси билан субсидия асосида тикув машиналари ва замонавий печларни топширилиши ана шу йўналишдаги ишлардан бири ўлди.  

- Оилада турмуш ўртоғим, 2 нафар вояга етмаган фарзандим, қайнота ва қайнонам билан яшаймиз. Қайнота ва қайнонамнинг ҳар иккисини ҳам жисмоний имконияти чекланган, тақдир тақозоси билан эшитмайди ва гапира олмайди ҳам. Турмуш ўртоғимнинг ҳам 2-гуруҳ ногиронлиги бор. Оилавий шароитимизни ўрганиб, ўзимни “Аёллар дафтари” рўйхатига олишган. Пишириқ пиширишдан хабарим бор, шу ҳунарга жуда қизиққаним боисидан маҳалламиздаги ҳоким ёрдамчисига субсидия асосида ускуна олишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган эдим. – дейди “Яккатут” маҳалласида яшовчи Наима Умарова. – Бугун мутасаддилар томонидан менга субсидия асосида замонавий пиширгич топширилди. Энди шу касб орқасидан оиламга янада моддий наф келтираман. Бундан жуда хурсандман.  

Шу куни Наимахон каби 45 нафар хотин-қизга нон маҳсулотларини пиширувчи замонавий печлар, яна 45 нафарига эса тикув машиналари маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари тавсияси ва ташаббуси асосида топширилди.

Туманда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, айниқса, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”да турувчи эҳтиёжманд аёл ва қизлар бандлигини таъминлаш, уларнинг даромад манбаини шакллантиришга қаратилган юқоридаги каби ишлар давом этмоқда.