Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Туман ҳокимининг маҳалладаги сайёр қабулида фуқароларнинг ўндан зиёд мурожаатлари ўрганилди
2023-07-05 22:10:35 149
Ўзбекистон туманида аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқотни таъминлаш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш юзасидан аниқ ва манзилли чоралар кўрилмоқда.
Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев аҳолининг турли қатламлари билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш мақсадида ҳудудларда сайёр қабуллар ўтказмоқда.
Туман ҳокимининг навбатдаги қабули бугун “Туюл” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими ўринбосарлари, масъул ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳам иштирок этди.
Сайёр қабулда туюлликлар билан биргаликда туманнинг бошқа маҳаллаларидан ҳам ташриф буюрган фуқароларнинг коммунал соҳа, қишлоқ инфратузилмасини яхшилаш, банк кредити, уй-жой таъмири, ишга жойлашиш, томорқани суғориш тизимини яхшилаш ва бошқа масалалар билан боғлиқ ўндан зиёд мурожаатлари мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ўрганиб чиқилди.
Сайёр қабул давомида билдирилган ҳар бир мурожаат диққат билан эшитилиб, ўртага ташланган масалаларни ўз ўрнида, қўшимча ўрганиш талаб этадиган муаммоларни қисқа фурсатда ҳал этиш чоралари кўрилди. Бартараф этиш учун вақт ва маблағ зарур бўлган муаммолар тегишли идораларга топширилиб, ижроси назоратга олинди.