Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 15 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Даштчўлпондаги 30 йиллик боғча “Ташаббусли бюджет” дастури орқали мукаммал таъмирланмоқда

×

 2023-07-04 19:51:38    80

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида жамоатчилик фикри асосида шаклланган лойиҳаларнинг амалга оширилиши натижасида ҳудудлардаги муаммолар ечим топмоқда.

Хусусан, бюджет жараёнларида фуқароларнинг дахлдорлик ҳиссини сезиларли даражада ошиши натижасида “Ташаббусли бюджет” дастурининг жорий йилги биринчи мавсумини ўзида туманда ғолиб деб топилган жами 43 та таклифни амалга ошириш учун бюджетдан 50 миллиард 400 миллион сўмдан зиёд маблағ йўналтирилди.

Айни кунларда ана шу ғолиб таклифлар ижросини таъминлаш тадбирлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

“Даштчўлпон” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 30-давлат мактабгача таълим ташкилоти ҳам айни дастур доирасида янгиланаётган ижтимоий соҳа объектларидан бири. 

Мактабгача таълим муассасаси 1993 йилда бунёд этилиб, фойдаланишга топширилган. 250 ўринга мўлжалланган муассасага 2021 йилгача 150 нафар болалар қатнаган бўлса, айни ўша йили яна 100 нафар кичкинтойларни боғчага жалб этишга эришилган. Натижада эса маҳалладаги мактабгача ёшдаги болаларни мактабгача таълимга қамрови 95 фоизга етказилган.

Ўтган давр мобайнида кўзга кўринарли таъмирлаш ишлари олиб борилмаган масканда муносиб ва замонавий шарт-шароитларни яратиш бўйича лойиҳа доирасида илгари сурилган ташаббус 2 мингтадан кўп овоз тўплади. Мамлакатимиз президентининг қарори асосида ушбу ташаббусни амалга ошириш учун эса давлат бюджетидан 1 миллиард 200 миллион сўм маблағ йўналтирилди.

Айни кунларда муассасада таъмирлаш-ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда.

Хусусан, пудратчи ташкилот вакиллари томонидан боғча биноларининг эскирган эшик ва ромларини тўлиқ янги ва замонавийсига алиштириш, таъмирталаб том қисмлари янгилаш, канализация тизимини таъмирлаш, электр-ёритиш тизимларини, бино иншоатларнинг ички ва ташқи фасадларини янгилаш, ташқи ошхона ва ёзги айвончалар бунёд этиш каби қатор амалий тадбирлар олиб борилмоқда.

Қайд этилишича, таъмирлаш ишлари шу йилнинг сентябр ойига қадар якунланиши ҳамда ташаббус натижасида янгича қиёфа касб этган муассаса болажонлар ихтиёрига фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган.