Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 237 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Ташаббусли бюджет”: ўзаро бирдамлик натижасида “Қайнар” маҳалласининг ҳам 3 минг метрдан зиёд ички йўллари обод бўлди

×

 2023-07-03 11:47:55    98

PDF yuklash
Chop etish


“Ташаббусли бюджет” доирасида ажратилаётган маблағлар ҳудудларда яшовчи аҳолининг йиллар давомида йиғилиб қолган энг долзарб муаммоларига ечим бўляпти.

Ўзбекистон тумани “Қайнар” маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари ҳам айни лойиҳанинг жорий йилги биринчи мавсуми доирасида ўз кўчалари ички йўлларини таъмирлашга оид таклифни илгари суришди.

Жараён давомида ҳудуд аҳлининг кўрсатган фаоллиги, ўзаро ҳамжиҳатлик ва бирдамлик натижасида мазкур ташаббус 4 минг 600 тадан кўп овоз тўплаб, давлатимиз раҳбарининг қарори асосида молиялаштирилди. 

Натижада, маҳалладаги таъмирталаб 4 та кўчадаги 3 минг метрдан зиёд ички йўлларда асфальтлаш ишлари олиб борилиб, манзиллар обод ва кўркам тус олди.

Бу каби ҳудудлар инфратузилмасини яхшилашга қаратилган амалий тадбирлар, бунёдкорлик ишлари айни кунларда туман маҳаллаларида қизғин давом этмоқда.