Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 125 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳа фидоийларига эҳтиром кўрсатилди

×

 2023-06-24 18:38:04    77

PDF yuklash
Chop etish


27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан Ўзбекистон туманида байрам тадбири ўтказилди.

Туман ҳокимлиги ташаббуси билан ташкилланган байрам тадбирида оммавий ахборот воситалари вакиллари, фахрий журналистлар, почта бўлими ходимлари ва туманимизда яшаб, ижод қилган марҳум журналистларнинг оилаларидан вакиллар иштирок этди.

Тадбирни туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Хайрулло Алижонов очиб берди ва йиғилганларни касб байрамлари билан самимий қутлаб, ОАВ вакилларига туман ҳокимининг табригини етказди. Тадбирда сўз олган туман ички ишлар бўлими бошлиғи Бахтиёржон Нажмиддинов ва туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Улуғбек Фозиловлар ҳам вилоят ва туманимиз матбуоти вакиллари туман ижтимоий-иқтисодий ривожида муносиб ҳиссадор эканликларини алоҳида эътироф этиб, иштирокчиларга ўз байрам тилакларини билдирдилар.

Самимий мулоқот руҳида кечган байрам учрашуви давомида туманимизда яшаб, ижод қилган марҳум журналистларнинг ҳаёт ва ижод йўллари ёдга олинди. Уларнинг порлоқ хотирасига ҳурмат бажо келтирилди. 

Байрам кечасида Ўзбекистон туманини ижтимоий-маънавий юксалтириш ишига қўшган салмоқли ҳиссаси, ижтимоий фаоллиги ва ташаббускорлиги, самарали хизматлари учун соҳа фахрийлари ва фидоийлари, фаол журналистлар туман ҳокимининг ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.