Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 14 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Бюджет тақсимотидаги фаол иштирок натижаси: Шакарободдаги 95 йиллик тарихга эга мактаб ҳам янада обод таълим масканига айланмоқда

×

 2023-06-23 18:02:25    59

PDF yuklash
Chop etish


Ижтимоий муаммоларни жойларда ҳал этишдаги янгича ёндашув-“Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида Ўзбекистон туманидаги яна бир таълим муассасаси-Шакаробод маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 10-умумий ўрта таълим мактаби биноси ҳам янада обод ва кўркам билим масканига айланмоқда.

Лойиҳанинг жорий йилги 1-мавсумида мактаб инфратузилмасини тубдан яхшилашга оид илгари сурилган таклиф ҳам икки мингдан зиёд овоз тўплаб, давлатимиз раҳбарининг қарори асосида ушбу ташаббусни амалга ошириш учун 1 миллиард 200 миллион сўм маблағ йўналтириладиган бўлди.

Қайд этилишича, ўз фаолиятини 1928 йилда бошлаган мактаб аввалроқ қишлоқнинг бошқа ҳудудидаги бинода жойлашган бўлган. Билим маскани учун кейинчалик 1974 йилда алоҳида бино-иншоатлар қуриб битказилган ва ҳозиргача фойдаланиб келинмоқда. Мактаб сўнгги бор 2005 йилда капитал таъмирдан чиққан бўлсада, вақт ўтиши билан, дарҳақиқат инфратузилма билан боғлиқ муаммолар вужудга келган.

Айни кунларда лойиҳа доирасида пудратчи-қурувчи ташкилот вакиллари томонидан мактаб ўқув биноларининг таъмирталаб том қисмлари тўлиқ янгиланиб, эскирган ёғоч эшик-ромлар янги ва замонавийсига алиштирилмоқда. Масканнинг ёритиш тизимлари, шунингдек атроф деворлари янгиланяпти. Шунингдек, бино иншоатларнинг ташқи ва ички фасадлари таъмирланиб, яна кўплаб ободонлаштириш ишларини бажарилиши кўзда тутилган.