Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 142 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Ўзбекистон” ўйингоҳида аёллар учун спорт машғулотлари ташкил этилди

×

 2023-06-23 17:42:41    74

PDF yuklash
Chop etish


Бугун тонгда Яйпандаги “Ўзбекистон” ўйингоҳида аёл-қизлар ўртасида “Спорт-саломатлик гарови” шиори остида соғломлаштириш машғулотлари ўтказилди.

Ўзбекистон тумани оила ва хотин-қизлар бўлими, туман тиббиёт бирлашмаси ҳамда спорт мактаби ҳамкорлигида ташкилланган мазкур оммавий спорт тадбирида турли соҳа вакилалари, хусусан фаол хотин-қизлар иштирок этди.

200 нафарга яқин аёл-қизларни жамлаган тадбир давомида ҳаваскорлар пиёда юриш марафонида қатнашиб, умумий ривожлантирувчи машқларни бажардилар.  

Tадбир якунида эса тиббиёт ходимлари томонидан "Соғлом турмуш тарзига амал қилайлик" мавзусида маърузалар ҳам тингланди.