Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Ўқчи”нинг 4 чақиримлик ички йўлларига асфальт йўл тортилди
2023-06-20 16:22:01 162
Ўзбекистон туманидаги қишлоқ ва маҳаллалар инфратузилмаси билан боғлиқ энг долзарб масалалар аҳоли таклифлари асосида давлат кўмаги билан тизимли ҳал этилмоқда.
Хусусан бу борада, ҳудудларда йиғилиб қолган кўп йиллик муаммоларга давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ва унинг амалий ижроси ижобий ечим бўлди.
Айни қарор асосида “Ўқчи” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 4 минг метр ички йўллар ҳам таъмирланиб, асфальтланди ва аҳолига қулайлик яратилиб, ҳудуд кўркига янада кўрк қўшилди.