Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ҳамкорликда иш юритиш ижобий натижага тез эришишнинг омилидир
2023-06-20 15:33:37 145
Жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман суди биносида Ўзбекистон туман ИИБ ходимлари иштирокида “Ҳимоя ордер бериш тартибидаги ўзгаришлар, фуқаролик ишлари бўйича ва маъмурий судларга берилган даъво, ариза ва шикоятлар юзасидан давлат божидан озод қилиш тартиби”, “Болалар учун алимент: уларнинг ҳуқуқларини қандай таъминлаш керак?” мавзулари юзасидан семинар машғулоти ўтказилди.
Семинарда мазкур тоифадаги маъмурий ҳамда жиноят ишларини юритишда амалиётда юзага келаётган муаммоли вазиятлар юзасидан берилган саволларга муаммоларнинг ечими юзасидан тушунтириш берилди. Шунингдек, хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан, жиноятга мойиллиги бор шахслар билан профилактик сухбатлар олиб бориш юзасидан, шунингдек, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш чораларини кўриш юзасидан кўрсатмалар берилди.
Ш.Мирзакиров
Жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман судининг раиси