Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 125 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

МИБ Ўзбекистон тумани бўлими томонидан ўтган 5 ой давомида 4 та оиладаги вояга етмаган фарзандлар таъминоти учун МИБ ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қарийб 30 миллион сўм тўлаб берилди

×

 2023-06-19 17:05:40    96

PDF yuklash
Chop etish


Мажбурий ижро бюроси Ўзбекистон тумани бўлими томонидан жорий йилнинг 5 ойи давомида суд хужжатлари асосида вояга етмаган фарзандларни ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда турмушдан ажрашган оилаларни тиклаш борасида муайян ишлар амалга оширилди.

Бўлим томонидан иш юритувидаги алимент ундирувига оид 2.764 та ижро ишлари бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилган, биргина ўтган 5 ойнинг ўзида 500 та ижро ҳужжатлари иш юритувига келиб тушган.

Мажбурий ижро ҳаракатларида 26 та қарздорларга қидирув эълон қилинди, алимент қарзини тўлашдан буйин товлаган 47 та қарздорларга маъмурий чора кўрилди ҳамда 4 та қарздорларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Суд жараёни натижасига кўра, 32 нафар қарздорга (шундан 4 нафари қидирувдаги шахслар) нисбатан 15 суткалик маъмурий қамоқ жазоси берилган бўлса, 15 нафар ота қамалмаслик учун мавжуд қарздорлигини тўлаб берилган.

“Алимент тўловлари” давлат мақсадли жамғармаси орқали МИБ ривожлантириш жамғармаси маблағларидан республика бўйича 50 миллиард сўм ажратилган бўлиб, туманда мазкур жамғарма ҳисобидан вояга етмаган фарзандини моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун жиноий жавобгарликка тортилганлардан 4 нафарининг оиласига 29,9 миллион сўм тўлаб берилган.

Шунингдек, қолдиқдаги 845 та ижро ишлари бўйича қарздорлар доимий даромад манбаига эга эканлиги сабабли ундирув уларнинг иш ҳақисига қаратилган.

Бундан ташқари, фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон туманлараро судининг 17.05.2019 йилги ижро ҳужжатига асосан қарздор Н.М. дан ундирувчи И.М. фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.

Бюронинг Ўзбекистон туман бўлими томонидан мазкур ижро ҳужжати бўйича қарздор Н.М. дан алимент тўловлари ўз вақтида ундириб келинган. Унинг алимент тўловларидан қарзи мавжуд бўлмасада собиқ турмуш ўртоғига фарзандининг келажаги учун у вояга етгунга қадар тўланадиган жами 144,9 млн. сўм алимент пуллари ўрнига уй беришини маълум қилган. Келишувга асосан қарздор ундирувчига туманда жойлашган 12 сотихли хонадоннинг ҳужжатларини расмийлаштириб берган.

Тумандаги маҳаллалар кесимида шакллантирилган алимент тўловчиларнинг ҳар бир оила кесимида ўрганиб, ўрганиш натижасида аниқланган яраштириш имкони бор оилаларни рўйхатини шакллантирилган ҳолда 35 та оилаларни тикланишига эришилди.

Шухрат Шералиев

МИБ Ўзбекистон тумани бўлими раҳбари