Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 234 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Тадбиркорлик фаолиятини бошлаганига уч ой бўлган нурсухлик оила ҳоким ёрдамчисининг кўмаги билан 15 нафар аёл-қизларни бандлигини ҳам таъминлади

×

 2023-06-19 17:00:30    160

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани “Нурсух” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Мафтуна Тўрақулова оиласи билан ўз хонадонида тикувчилик цехи фаолиятини йўлга қўйди. 

Бир неча йилдан буён Рапқондаги тикувчилик корхонасида иш бошқарувчи вазифасида ишлаб келаётган моҳир тикувчи Мафтунахон айни фаолиятни мустақил равишда ўзи яшайдиган маҳаллада ҳам ташкил этишга эришди.

Маҳалладаги ҳоким ёрдамчисининг тавсияси ва кўмаги билан олинган 33 миллион сўмлик имтиёзли банк кредити маблағи эзгу ниятда бошланган янги ишнинг ривожига хизмат қилди. Айни кунда ушбу хонадонда маҳалланинг 15 нафар аёл-қизлари бандлиги ҳам таъминланган. Буюртма асосида улар тайёрлаётган трикотаж маҳсулотлари Россия давлатига экспортга ҳам йўналтирилмоқда.  

Ишлаб чиқариш фаолиятини янада кенгайтириш ва ишчилар сонини кўпайтириш оиланинг яқин келажакдаги асосий режаларига киритилган.