Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ташаббусли бюджет самарасида Қушқўноқдаги мактаб янада кўркам кўринишга эга бўлмоқда

×

 2023-06-17 14:58:37    71

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси асосида ҳудудлардаги йиллар давомида йиғилиб қолган энг долзарб масалалар ҳал этилмоқда. 

Мазкур лойиҳада ўз ташаббуслари билан фаол қатнашган маҳалла ва ижтимоий соҳа объектларида инфратузилма билан муаммолар ўз ижобий ечимини топмоқда.

Лойиҳанинг жорий йил 1-мавсуми доирасида Қушқўноқ маҳалласида жойлашган 20-умумтаълим мактабини таъмирлаш, маънан эскирган бино ва иншоатларни кўркам қиёфага келтириш юзасидан илгари сурилган таклиф ҳам ғолиблар қаторидан ўрин олишига эришди. 

1963 йилда қурилган мактаб 844 нафар ўқувчи ўрнига мослашган.

Таълим муассасанинг таъмирталаб ҳолатга келиб қолган ўқув биноларини таъмирлаш бўйича илгари сурилган ташаббус 9 минг 712 та овоз тўплади. Ушбу ташаббусни амалга ошириш учун эса давлат бюджетидан 1 миллиард 200 миллион сўм маблағ йўналтирилди.

Айни кунларда билим даргоҳида пудратчи қурувчи ташкилот усталари томонидан кенг кўламдаги ободонлаштириш-бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда. 

Хусусан, 3 та ўқув биносининг эскирган эшик ва ромлари тўлиқ янги ҳамда замонавийсига алиштирилди. Бинонинг таъмирталаб том қисмлари янгиланди. Муассасанинг электр-ёритиш тизимларини, бино иншоатларнинг ташқи фасадларини янгилаш ҳамда лойиҳадаги яна қатор бунёдкорлик-ободонлаштириш ишлари эса жадал давом этмоқда. 

Таъмирлаш ишлари жорий йилнинг август ойида якунланиши кўзда тутилган масканнинг янгиланган биноларини фойдаланишга топширилиши билан бу ерда таҳсил олаётган 750 нафардан зиёд қушқўноқлик ўқувчилар ва уларнинг устозлари учун муносиб шарт-шароитлар яратилади.