Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 154 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида ғалла ўрим-йиғими авжида

×

 2023-06-16 18:32:36    94

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманининг барча ҳудудларида ғалла ўрими авжида. Жорий йилда 5700 гектар ер майдонида бошоқли дон етиштириб, ундан 20 минг 300 тоннадан зиёд ҳосил йиғиштириб олишни мақсад қилган миришкорлар ўрим ишларини уюшқоқлик билан олиб бормоқда. Жараёнларга 20 та дон ўриш комбайнлари ва 120 та ташиш техникалари мавсумни уюшқоқлик билан ўтказиш учун жалб этилган.

Мавсум бошидан шу кунгача хўжаликлардаги 1 минг 600 гектардан зиёд ғалла майдонлари ўрилиб, 6 минг 800 тоннадан ортиқ дон умумий хирмонга уюлди.

Илғор ғаллакорлар эса бирин-кетин зафар марраларини забт этишмоқда. Хусусан, “Муслимбек барака инвест”, “Рафиқжон ўғли Баходир”, “Саховатли Боқижон бригад”, “Валиев Мухтор”, “Қолгандарё сара полизи”, “Абдулатиф замини”, “Шухратжон пахта хирмони”, “Қораёзбобо” ва “Одилжон Мухаммадқодир” каби фермер хўжаликлари туманда биринчилардан бўлиб ғалла топшириш режасини ортиғи билан бажардилар.

Ўрим-йиғим мавсуми уюшқоқлик билан давом этмоқда.