Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ичимлик суви таъминоти яхшиланган “Даштчўлпон”нинг 3 минг 200 метрдан зиёд ички йўллари ҳам равон бўлмоқда
2023-06-15 19:08:05 109
Ўзбекистон тумани “Даштчўлпон” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси ҳам “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг жорий йил 1-мавсумида фаол иштирок этиб, ўз ташаббусларининг ғолиблар қаторидан ўрин олишига эришди. Маҳалланинг таъмирталаб ички йўлларини созлаш бўйича илгари сурилган ташаббус 4 минг 47 та овоз тўплади.
Президентимиз қарори асосида мазкур ташаббусни амалга ошириш учун 1 миллиард 200 миллион сўм маблағ ажратилди ва айни кунларда ҳудуддаги 3 минг 230 метрдан зиёд ички йўллар асфальтланиб, равон ва текис ҳолатга келтирилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 25 октябр кунги 408-сонли қарори ижроси доирасида шу йилнинг ўзида маҳаллада 4 минг 400 метр ичимлик суви тармоғи ҳам тортилиб, янги сув қудуғи қазилди ва сув минораси ўрнатилиб, ишга туширилди. Натижада ҳудуддаги 300 дан зиёд хонадоннинг тоза ичимлик суви таъминоти билан боғлиқ муаммоси ҳал этилди.