Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманида муқобил энергия манбаларини жорий этиш давом этмоқда
2023-06-14 21:55:55 135
Бугунги кунда ҳар бир соҳада энергия тежовчи технологияларни ва муқобил энергия манбаларини жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу мамлакатимизда энергия самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этади.
Ўзбекистон туманида ҳам энергия самарадорлигини ошириш ва қайта тикланувчи энергия манбаларидан самарали фойдаланиш мақсадида ташкилот, корхона, муассасалар, тадбиркорлик субъектлари ва аҳоли хонадонларида қуёш энергиясидан фойдаланиш оммалашмоқда.
Шу мақсадда туман санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими ҳамда туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасига ҳам қуёш панеллари ўрнатилди.
Тумандаги муассасалар, ижтимоий соҳа объектлари ва аҳоли хонадонларида муқобил энергия манбаларини жорий этиш тадбирлари босқичма-босқич давом этмоқда.