Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 43 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Солиқчи - кўмакчи” тамойили асосида амалга оширилаётган ишлар юзасидан Ўзбекистон туман солиқ инспекцияси бошлиғининг ҳисоботи

×

 2023-06-13 17:03:57    137

PDF yuklash
Chop etish


2023 йил 1 январдан бошлаб солиқ қонунчилигига қатор ўзгартиришлар киритилди.  Хусусан, айланмадан олинадиган солиқ ставкалари солиқ тўловчиларнинг барча тоифалари учун 4% миқдоридаги ягона ставкани белгилаган ҳолда бирхиллаштирилди.

Бундан ташқари, 2023 йил 1 январдан бошлаб айланмадан олинадиган солиқни қатъий белгиланган суммада тўлаш тартиби жорий этилди. Шуни таъкидлаш жоизки, мазкур тартиб бўйича солиқ тўлаш ихтиёрий ҳисобланади.

Ушбу тартибни танлаш тадбиркорлик субектлари учун қуйидаги енгилликларни яратиб беради:

- солиқ органларига молиявий ҳисоботлар ва айланмадан олинадиган солиқ ҳисоботини тақдим этиш мажбурияти юзага келмайди;

- банк ҳисобварағидан дивиденд тарзида ечиб олинадиган маблағлар солиққа тортилмайди;

- товарлар ҳисобини юритиш талаб этилмайди.

Таъкидлаш жоиз, айни пайтда Президентимиз томонидан тадбиркорлар ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда. Бинобарин, Ёшларнинг мустақил ҳаётга қадам қўйишлари, ўз иқтидори ва салоҳиятини тўлиқ намоён этишлари учун шароитларни кенгайтириш, уларнинг бандлигига кўмаклашиш, доимий иш билан ҳамда муносиб даромад олишини таъминлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш мақсадида “Ёшларнинг бандлигига кўмаклашиш ҳамда уларни доимий иш билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–61-сон, 26.04.2023 й.) қабул қилинди.

Фармонга кўра, тадбиркорларнинг 2023 йил 1 майдан бошлаб 2025-йил 1-январга қадар иш берувчиларга (буджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав жамғармаси (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар, шунингдек, ижтимоий солиқни 1 фоиз ставкада тўловчилар бундан мустасно) улар томонидан 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммаси Давлат буджетидан тўлиқ қоплаб берилиши белгиланди. 

Бунда, ижтимоий солиқ суммаси ёш ходимлар олти ой давомида узлуксиз меҳнат фаолиятини амалга ошириши шарти билан еттинчи ойдан бошлаб қоплаб берилади.

Албатта, қийинчиликларга учраган тадбиркорларга солиқ хизмати органлари “Солиқчи-кўмакчи” тамойили асосида хизмат кўрсатишни давом эттирадилар. 

Таъкидлаш жоиз, айни кунларда Ўзбекистон туман солиқ инспекцияси ходимлари томонидан тадбиркорлар билан турли очиқ мулоқот ва учрашувлар ташкил этилмоқда, муаммолар ўрганилиб ижобий ҳал этиш чоралари кўрилмоқда. Шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун муҳим бўлган қатор йўналишларни белгилаб олган ҳолда амалий ёрдамлар кўрсатилмоқда.

Хусусан, 2023 йил май ойи давомида Ўзбекистон тумани солиқ инспекцияси томонидан 295 та тадбиркорлик субектларини қийнаётган муаммолар ўрганилди. Мазкур жараён давомида кўмаклашиш зарур бўлган 61 та тадбиркорлик субектларига дастлабки бухгалтериясини юритиш, қулай солиқ режимини танлаш, солиқ имтиёзлари ва уларни қўллаш тартибини тушунтириш, ортиқча ҚҚС тўловларини қайтариш каби масалалар юзасидан амалий ёрдамлар кўрсатилди.

Биз, солиқ идоралари ходимлари бундан буён ҳам, албатта, Президентимиз белгилаб берганларидек, тадбиркорга маслаҳатчи, кўмакчи ва яқин ҳамкор сифатида фаолиятимизни давом эттирамиз.

Улуғбек Фозилов

Ўзбекистон туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи