Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 47 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Бузуқўрғон маҳалласининг ҳам инфратузилмаси янада яхшиланади

×

 2023-06-13 16:26:25    132

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Ўзбекистон туманидаги кўплаб маҳаллалар инфратузилмаларини яхшилаш тадбирлари кенг тус олди. 

Давлатимиз раҳбарининг бевосита ташаббуси, ҳукумат ва давлат дастурлари асосида маҳаллалардаги кўп йиллик энг оғриқли муаммолар ижобий ҳал этилиб, аҳолига қулайликлар яратилмоқда. 

Электр ва ичимлик суви таъминоти, ички йўллар ҳамда ижтимоий объектлар инфратузилмаларини яхшилашга қаратилган хайрли лойиҳаларни иқтисодий-ижтимоий аҳволи энг оғир маҳаллаларда ҳам ҳаётга тадбиқ этишга асосий эътибор қаратилмоқда. 

Хусусан, ана шундай таснифдаги яна бир ҳудуд, 3 минг нафардан зиёд аҳоли истиқомат қиладиган Бузуқўрғон маҳалласида ҳам манзилли дастур асосида салмоқли ишлар амалга оширилади. 

Тасдиқланган дастур ва манзилли лойиҳага кўра тез кунларда бошланажак амалий тадбирлар доирасида маҳаллада электр таъминотини яхшилаш мақсадида 3 дона янги трансформатор ўрнатиш ва 7,8 км электр тармоғини тортиш ҳамда 6 минг метр ички йўлларни таъмирлаб, асфальтлаш белгиланган. Мазкур ободлик ишларига давлат бюджетидан 4,5 миллиард сўм маблағ йўналтирилади. 

Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев иштирокида бугун маҳаллада ўтказилган учрашувда ана ана шу лойиҳалар ва уларни тадбиқ этиш режаларидан бузуқўрғонликлар хабардор қилинди.  

Учрашув давомида айни лойиҳалардан ташқари маҳаллада амалга оширилиши лозим бўлган бошқа амалий тадбирлар юзасидан ҳам ҳудуд аҳлининг таклиф ва мулоҳазалари тингланиб, уларни ижрога қаратиш бўйича масъуллар бириктирилиб, муддатлар белгиланди.