Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 98 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Оқтепа маҳалласида янги сув минораси ўрнатилди

×

 2023-06-13 16:19:41    115

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани “Оқтепа” маҳалла фуқаролар йиғинида аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш билан боғлиқ лойиҳани ҳаётга тадбиқ этиш ишлари давом этмоқда.

Президентимизнинг 2022 йил 25 октябр кунги 408-сонли қарори ижроси доирасида амалга оширилаётган ушбу эзгу ташаббус ҳудуд аҳлининг шу борадаги муаммоларини ҳал этиш, муносиб турмуш шароитларини яратишга қаратилган.

Шу мақсадда маҳаллада битта сув қудуғи қазилиб, 25 м3 сиғимга эга бўлган янги сув минораси ўрнатилди. Қайд этилишича, айни кунларда янги қуриб битказилаётган сув иншоотида 40 кВАли янги трансформатор ҳам ўрнатилади.

Лойиҳанинг якуний натижасида эса маҳалладаги 600 дан зиёд хонадоннинг тоза ичимлик таъминоти яхшиланади.