Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Шўрқишлоқ” маҳалласининг қарийб уч чақирим ички йўллари янгиланмоқда
2023-06-12 19:26:45 127
Ҳудуд инфратузилмасини яхшилаш орқали аҳолига қулайлик яратиш мақсадида Ўзбекистон туманидаги “Шўрқишлоқ” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам 2 минг 800 метр ички йўллар таъмирланиб, асфальт ётқизилмоқда.
Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида айни маҳалладаги ёзда чанг-тўзон, қишда эса лой бўладиган кўчалар йўлсозлар томонидан равон ва соз ҳолатга келтириляпти.
Ободлик ва бунёдкорлик ишлари туман маҳаллаларида қизғин давом этмоқда.