Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 96 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманидан 97 нафар зиёратчи муборак Ҳаж сафарига кузатилди

×

 2023-06-10 10:40:17    92

PDF yuklash
Chop etish


Муборак Ҳаж сафарига бориш, табаррук Каъбатуллоҳни тавоф қилиш ҳар бир мўмин-мусулмоннинг нияти ва орзусидир. Давлатимиз раҳбарининг бевосита ташаббуси ва ғамхўрлиги, диний-маърифий соҳадаги улкан ислоҳотлар туфайли бугун кўплаб юртдошларимиз ушбу фарзни эмин-эркин адо этиш бахтига эришмоқдалар.

Ана шундай улуғ имкониятлар боис бугун 97 нафар Ўзбекистон туманилик зиёратчилар ҳам қалбда қувонч, тилда шукроналик билан муборак Ҳаж амалларини бажариш учун йўлга чиқди.

Туман ҳокимлиги вакиллари ва соҳа мутасаддилари, имомлар, жамоатчилик вакиллари зиёратчиларни кузатиш учун Яйпандаги “Оқтепа” жоме масжидида жам бўлди. Аллоҳ таолонинг байти сари йўл олаётган зиёратчилар эсон-омон Ҳаж амалларини бажариб, юртимизга соғ-саломат қайтиб келишларини Яратгандан сўраб дуолар қилинди.

Қайд этиш жоизки, зиёратчиларга сафар давомида Макка ва Мадина шаҳарларида барча шароитларга эга меҳмонхоналар хизмат кўрсатиб, тажрибали ишчи гуруҳ ва малакали шифокорлар ҳамроҳлик қилади.