Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 20 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ёшларнинг муаммолари хонадонбай ўрганилмоқда

×

 2023-06-08 20:12:29    173

PDF yuklash
Chop etish


Жорий йилнинг 11 апрель куни Президентимиз раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида юртимизда ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлигини ошириш, ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш борасида долзарб вазифалар кўтарилиб, бу борада раҳбарларга алоҳида ва аниқ вазифалар юклатилган эди.

Жумладан, 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшларнинг ижтимоий аҳволи, қобилияти ва қизиқишлари ўрганилиб, уларни 3 тоифага ажратиш, улар билан манзилли, аниқ мезонлар асосида ишлаш тизимини яратиш.

Мазкур топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон туманида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан сектор раҳбарлари ўзларига бириктирилган маҳаллалардаги ёшлар билан учрашиб, уларнинг муаммоларини ўрганишмоқда. Муаммоларни маҳалла, туман ва вилоят даражасида ҳал қилиш чоралари кўрилиб, турли лойиҳалар кесимида ишлар олиб борилаяпти.

Хусусан, туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бир муддат аввал ўзига бириктирилган 90 нафарга яқин ёшлар билан ҳокимлик биносида учрашиб, уларнинг дарду-ташвишларини тинглаган бўлса, ўтган давр мобайнида айни учрашувда бевосита иштирок эта олмаган ёшларнинг муаммоларини “хонадонбай” ўрганиб чиқмоқда. 

Туман раҳбари бугун ҳам Зинаша маҳалласида яшовчи “қизил” тоифадаги ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида улардан бир гуруҳининг хонадонига ташриф буюрди. Ёшлар ва уларнинг ота-оналари билан яқиндан суҳбатларда оиладаги ижтимоий аҳвол билан яқиндан танишилди. Ёшларнинг бандликни таъминлаш, субсидия ажратиш ва бошқа масалалардаги мурожаатларини тегишлича ҳал этиш чоралари белгиланди.