Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 138 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида савдо тармоқларининг филиаллари сони кўпаймоқда: Яйпанда “YEC гилам” дўкони очилди

×

 2023-06-08 20:05:55    144

PDF yuklash
Chop etish


Бугун “YEC гилам” савдо тармоғининг Яйпандаги филиали ўз фаолиятини бошлади.

Кенг турдаги сифатли гиламлар савдоси билан шуғулланувчи марказнинг очилиш тадбирида туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бошчилигидаги сектор раҳбарлари иштирок этди.  

Кенг жамоатчилик қатнашган тадбирда дўкон масъуллари томонидан сектор раҳбарларига савдо тармоғи, унинг мақсад ва қадриятлари ҳақида маълумотлар берилди.

Қайд этилишича Самарқанд гиламлари сифати ва ўзига хос бичими билан нафақат ички, балки дунё бозорида ҳам ўзининг харидорларига эга. Шунингдек, мазкур дўконда Эрон ҳамда Туркиядан келтирилган жами 200 хил турга яқин гиламлар савдоси йўлга қўйилди.

Савдо филиалида маҳсулотларни муддатли тўлов асосида сотиш билан биргаликда, ўлчам олиш, оверлок хизмати, ўрнатиб бериш ва дизайн каби бепул хизматлар ҳам харидорларга таклиф этилмоқда.

Туркистон кўчасида жойлашган янги дўконнинг ташкил этилиши натижасида 10 та янги иш ўрни ҳам яратилди. 

Очилиш маросими доирасидаги қизиқарли акциялар ва эл суйган санъаткорлар иштирокидаги концерт дастури ҳам туман аҳли вакилларига кўтаринки кайфият бағишлади.