Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 25 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида ғалла ўрим-йиғим мавсуми уюшқоқлик билан ўтмоқда

×

 2023-06-06 13:07:19    123

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида ғалла ўрим-йиғими жадал суръатда давом этмоқда. Туман ғаллакорлари барча агротехник тадбирларни ўз вақтида амалга оширгани бугун ўз натижасини бермоқда. 

Бу йил туманда 5 минг 700 гектар майдонда бошоқли дон етиштирилиб, мўл ҳосил тўплади. Айни кунларда далаларда пишиб етилган дон 20 дан зиёд замонавий комбайн ёрдамида ўриб-йиғиб олинмоқда.

Ғаллани исроф қилмай йиғиштириб олиш учун 20 та ўрим-йиғим отряди ташкил этилиб, комбайнчи ва бошқа ишчиларга барча шароитлар яратилган. Мавсум давомида фермер хўжаликлари томонидан давлат харидлари учун 14 минг 800 тонна дон етказиб бериш режалаштирилган.

Тумандаги “Азизжон юксалиш” фермер хўжалигининг 38 гектар майдонида ғалланинг “Первица” нави етиштирилди. Хўжалик раҳбари Азизжон Бегматовнинг айтишича, дашт ерлари бўлишига қарамасдан, ҳосил чўғи баланд ва бу шартнома режаси ортиғи билан бажарилишидан далолат бермоқда. Фермернинг таъкидлашича, мавсум давомида 250 тоннадан зиёд ялпи ҳосил кўтармоқчи. Шунингдек, хўжаликнинг 24 гектар ер майдонида ғўза ҳам баравж ўсмоқда. Узоқни кўзлаган фермер сув билан боғлиқ мураккаб ҳолатларни олдини олиш мақсадида, 26 гектар майдонда сув тежовчи технологиялар тизимини ҳам йўлга қўйиб, ундан унумли фойдаланишни бошлаган.