Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ёшлар ойлиги доирасида маданий-маърифий тадбир ва концерт дастури ўтказилди

×

 2023-06-05 22:47:11    81

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида ёшлар ойлиги доирасида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида маданий-маърифий тадбир ва концерт дастури ўтказилди.

Жорий йилнинг 3 июнь кунидан юртимизда ёшлар ойлиги бошланди. Мазкур ойлик доирасида қатор лойиҳалар, интеллектуал танловлар, учрашувлар, спорт мусобақалари ҳамда гала концертлар ўтказилиши режалаштирилган.

Ўзбекистон туманида ҳам ёшлар ойлиги доирасида концерт дастурлари, театрлаштирилган томошалар, ижодий учрашувлар, спорт мусобақалари кўтаринки руҳда ташкил этилмоқда.

Яйпан шаҳридаги Алишер Навоий номли маданият ва истироҳат боғида ташкилланган бугунги концерт дастури давомида таниқли сўз устаси Валижон Шамсиев, “Лайли ва Мажнун” гуруҳи ҳамда таниқли санъаткорлар, эстрада хонандалари, эл ардоғидаги ижодкорлар ўзларининг чиқишлари билан барчага байрамона кайфият улашди.