Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 145 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ғалла ўрими мавсуми олдидан эҳсон тадбири ўтказилди

×

 2023-06-02 23:25:27    102

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани миришкор деҳқонлари 5 минг 700 гектар майдонда етиштирилган ғалла ҳосилини йиғиштириб олиш мавсумини бошлаш арафасида туришибди. Бугун мавсум олдидан Қораёзбобо зиёратгоҳида тадбир ташкил этилди ва жонлиқ сўйилиб, эҳсон маросими ўтказилди. 

Тадбирда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бошчилигидаги сектор раҳбарлари, қишлоқ хўжалиги соҳаси фахрийлари ва ходимлари, донни ташувчи транспорт корхонаси ва ўрим отрядлари масъуллари, диний соҳа вакиллари ҳамда фаоллар иштирок этишди.

Миришкорлар ва ўримда иштирок этувчи масъулларга мурожаат қилган туман раҳбари халқимизнинг ризқ-рўзи бўлган ғалла ҳосилини нес-нобуд қилмасдан, ўрим-йиғим мавсумини уюшқоқлик билан ўтказиш, бунда барча куч ва воситаларни сафарбар қилиш лозимлигини таъкидлади.

Тадбир сўнгида Қуръон тиловати қилиниб, юрт тинчлиги, ҳосиллар мўл-кўлчилиги, бошланаётган мавсумни хайрли ўтказилишини сўраб дуога қўл очилди.