Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Оммавий ахборот воситалари вакиллари пресс-тур ва матбуот анжумани давомида Ўзбекистон туманидаги эшкак эшиш спорт базасида ёшларни спорт билан шуғулланишлари учун яратилган янги ва қулай шароитлар билан танишди

×

 2023-06-02 15:08:31    82

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида ҳудуд ва масканлар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларидан оммавий ахборот воситалари вакилларини хабардор қилиш мақсадида навбатдаги пресс-тур ва матбуот анжумани ўтказилди.

Хусусан, пресс-тур иштирокчилари тумандаги эшкак эшиш спорт базасида янги қуриб битказилиб, фойдаланишга топширилган қўшимча спорт иншоотлари, бу ерда ёшлар ўртасида оммавий спортни янада ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишдилар.

“Пасткиқўриқ” маҳалла фуқаролар йиғини жойлашган эшкак эшиш спорт базасида ёшларни қўшимча спорт турлари билан мунтазам шуғулланиш самарадорлигини ошириш мақсадида мажмуада 25×8 метр ҳажмдаги замонавий очиқ сузиш ҳавзаси, 22×42 метр ҳажмли сунъий қопламали мини-футбол майдони ҳамда сузувчилар учун қулай шароитларга эга бўлган ечиниш-кийиниш ва санитария хоналари қуриб битказилди. Қурилиш ишларига вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан 500 миллион сўм маблағ йўналтирилди.  

Тадбир доирасида туман ҳокимининг капитал қурилиш ва коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари Шерзодбек Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ҳам ташкилланди. Ҳоким ўринбосари нафақат ушбу масканда амалга оширилган бунёдкорлик ишлари, балки давлатимиз раҳбарининг қарорлари, манзилли дастурлар ижроси доирасида туманнинг барча маҳалла ва ҳудудлари инфратузилмасини яхшилаш борасида амалга оширилаётган тадбирлар ҳақида журналистларга маълумот берди.