Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 70 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Секторлар раҳбарларининг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди

×

 2023-06-01 23:50:35    78

PDF yuklash
Chop etish


Секторлар раҳбарларининг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди

Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, муаммоли масалаларига ечим топиш мақсадида бугун Ўзбекистон туман сектор раҳбарларининг навбатдаги қабули ўтказилди.

Сайёр қабулда туман Халқ қабулхонаси мудири, тегишли ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳам иштирок этди. 

Қабул давомида фуқаролар ўзларини қийнаб келаётган муаммоли, ечимини кутиб турган маҳалла инфратузилмасини яхшилаш, соғлиқни тиклаш, моддий ёрдам, хусусий боғча ташкил этиш, бандликни таъминлаш, уй-жой олиш каби ўттизга яқин масалалар билан сектор раҳбарларига мурожаат қилишди. 

Фуқаролар томонидан кўтарилган мурожаатларнинг баъзиларига шу куни ижобий ечим топилган бўлса, амалга оширилиши учун муддат талаб этадиган масалалар юзасидан эса бириктирилган масъуллар томонидан қабулдан сўнг ўрганишлар ўтказилиши белгиланди.

Ҳар бир мурожаат ижроси юзасидан муддат ва масъуллар белгиланиб, тегишлича назоратга олинди.