Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 73 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ҳар бир бола меҳр ва эътиборда

×

 2023-06-01 15:50:17    80

PDF yuklash
Chop etish


1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Ўзбекистон туманида "Ҳар бир болага меҳр ва эътибор" шиори остида байрам тадбирлари бўлиб ўтди.

Туман ҳокимлиги, мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамда бошқа дахлдор ташкилотлар ҳамкорлигида Яйпан шаҳридаги Алишер Навоий номли маданият ва истироҳат боғида ташкилланган тадбирга мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ва қишлоқ, маҳаллалардан эҳтиёжманд оилаларнинг фарзандлари, ногиронлиги бўлган, чин етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар таклиф этилдилар.

Эртамиз давомчилари бўлган болажонларнинг бугунги қувончига туман ҳокими ўринбосарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари шерик бўлди.

Тадбирда сўз олганлар томонидан бугун юртимиздаги кўплаб ислоҳотлар, эзгу амал ва ҳаракатлар замирида фарзандларимизни бахту-икболи, фаровон келажаги максад қилиб қўйилганлиги ҳақида таъкидланди.  

Байрамона безатилган саҳна жажжи кичкинтойларнинг ўйин-кулгуларига тўлди. Мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда 23-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби томонидан тайёрланган бадиий дастурлар, бахтли болаликни тараннум этувчи куй-қўшиқлар ва қувноқ рақслар нафақат болалар, балки барча иштирокчилар қалбига ҳам улкан қувонч бағишлади.

Тадбирда иштирок этган 400 нафарга яқин кичкинтойларга ташкилотчиларнинг байрам совғалари улашилди.

Тантаналар болаларни хушнуд этувчи қизиқарли тадбирлар, турли лойиҳа ва акциялар билан давом этди.