Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Хусусий мактабда ўқув йилига якунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди
2023-05-29 22:28:28 152
Ўзбекистон туманидаги “Гулшан интеллектуал сайёраси” нодавлат таълим муассасасида 2022-2023 ўқув йилининг якунига бағишланган ҳисобот тадбири бўлиб ўтди.
“Гулшан гулғунчалари-Янги Ўзбекистон фарзандлари” деб номланган тадбирда мактаб ўқувчилари, педагог устозлар, ота-оналар, давлат ва жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
Тадбир давомида мактаб ўқувчилари йил давомида эгаллаган билимларини турли чиқиш ва бадиий кўринишлар орқали ўзбек, рус, инглиз ва корейс тилларида намойиш этишди.
Ўқув йили якуни бўйича юқори натижага эришган ёшлар, педагог устозлар ва фаол ота-оналар мактаб маъмурияти томонидан муносиб мукофотланди.
Маълумот ўрнида, 2020 йилда ташкил топган мазкур нодавлат таълим муассасаси инглиз ва рус тиллари ҳамда математика фанларига ихтисослаштирилган. Ўтган 2022 йилдан буён тўгарак машғулотларида ўқувчи ёшларга корейс тили ҳам ўргатилмоқда.
Билим даргоҳида 1-8 синфларда 257 нафар ўқувчилар давлат таълим стандартлари асосида интерфаол усулларда, замонавий педагогик ва ахборот технологиялари ёрдамида таҳсил олишмоқда. Уларга 30 нафардан зиёд устоз мураббийлар илм сирларидан сабоқ беришади.
Таъкидланишича, хусусий мактаб ўқувчилари нафақат туман ва вилоят, балки республика миқёсида ҳам фан ҳамда спорт йўналишларида салмоқли ютуқларга эришиб келмоқдалар.