Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Яйпанлик таниқли актёр ва режиссёрнинг янги китоб тақдимоти бўлиб ўтди

×

 2023-05-29 22:24:38    81

PDF yuklash
Chop etish


Яйпан шаҳрида таниқли актёр ва режиссёр, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Машраб Кимсановнинг “Ажаб сарсона Машраб” деб номланган китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Тадбирда туман ҳокимлиги вакиллари, маънавият тарғиботчилари, муаллифнинг яқин қариндошлари, туманимиз ижодкорлари, нашр муҳаррири Алишер Жўраев, Умар Усмон Юсуфий, Салимхон Назирий, Ғуломжон Турдиев каби наманганлик ижодкор меҳмонлар, адабиёт ва тарих ихлосмандлари, ёшлар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди. 

Китоб тақдимотида сўз олганлар Яйпаннинг 68 ёшли фарзанди Машраб Кимсановнинг серқирра ижоди, у яратган фильмлар ва ижро этган ролларига тўхталишди. 

Ўзбек шоири ва мутафаккири, тасаввуф адабиётининг етук намоёндаси Бобараҳим Машрабнинг ҳаёти ва ижод йўлига бағишланган “Ажаб сарсона Машраб” асари эса ўқувчилар қалбида эзгу ҳислар уйғотиши ҳақида сўз борди. 

Машраб Кимсанов, Бобараҳим Машрабни янгича талқин қилишга интилган, аниқроғи, шоир эътиқод қўйган маслак-тасаввуф маслагини англаш, шоирнинг характерини яратишга қўл уриб, анча муваффақиятга эришганлиги ижод аҳли томонидан таъкидланди.