Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон тумани 2-сектор ҳудудида аҳоли сайёр тиббий кўрикдан ўтказилди
2023-05-27 13:41:39 133
Туман прокуратураси томонидан 2-сектор ҳудудидаги маҳаллаларда истиқомат қилаётган аҳоли вакиллари учун тиббий кўрик ташкил қилинди. Тадбирда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқаролар, уларнинг оила аъзолари ва “аҳволи оғир” тоифадаги ёшларни ҳам кенг қамраб олишга асосий эътибор қаратилди.
Жараёнга Республика мобил тиббий ижтимой хизмати хам жалб қилиниб, вилоят ва туман тиббиёт бирлашмалари томонидан УЗИ, ЭКГ, лаборатор текширувлар ўтказилди ва жами 230 нафардан зиёд аҳоли саломатлиги кўрикдан ўтказилди.
Қайд этилишича, тиббий кўрик давомида мутахассислар томонидан ўтказилган лаборатор текширувларда фуқароларнинг қон миқдори, қондаги қанд миқдори, лейкоцит миқдори ҳам текширилиб, бепул дори-дармонлар берилган. Аҳоли вакилларининг 100 нафардан ортиғи УЗИ, 90 нафар зиёди эса ЭКГ текширувидан ўтказдирилиб, аниқланган касалликлар бўйича мутахассисларга йўналтирилди.
Шунингдек прокурор назоратига бириктирилган “аҳволи оғир” тоифадаги 20 нафарга яқин ёшлар ҳам тиббий кўрикдан ўтказдирилиб, бепул дори-дармонлар билан таминланди.
Мутахассислар ҳулосасига асосан 9 нафар фуқарога туман ва вилоят тиббиёт муассасаларида даволанишлари учун йўлланмалар тақдим этилди.
Тадбир давомида имконияти чекланган 4 нафар фуқароларга замонавий ногиронлик аравачалари топширилди. Хусусан, сектор раҳбари бошчилигидаги мутасаддилар ана шундай фуқароларнинг хонадонларига ҳам бориб, уларнинг ҳолидан хабар олди.
Туман прокуратураси ташаббуслигида шу каби тадбирлар туманнинг бошқа ҳудудларида ҳам ўтказилиши белгиланган.