Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Равон йўллар - обод ва фаровон манзилларга элтар: Оқтепа маҳалласининг 2 минг метр ички йўллари ҳам асфальтланди
2023-05-26 18:38:35 134
Ўзбекистон туманидаги қишлоқ ва маҳаллалар инфратузилмаси билан боғлиқ энг долзарб масалаларни тизимли ҳал этиш, ижтимоий соҳа ва бошқа инфратузилма объектларини яхшилашга қаратилган манзилли тадбирлар жадал давом этмоқда.
Бу борада, давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгиланган амалий тадбирлар натижасида маҳалла ва масканлар кўркам қиёфа касб этмоқда.
Хусусан, айни қарор ижроси доирасида “Оқтепа” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 2 минг метр ички йўллар ҳам асфальтланиб, равон ва соз ҳолатга келтирилди.
Ободлик ва бунёдкорлик ишлари маҳаллаларда қизғин давом этмоқда.