Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Халқ депутатлари Ўзбекистон туман Кенгашининг навбатдаги сессиясида масъул раҳбарларнинг ахборот ва ҳисоботлари тингланди
2023-05-26 17:29:44 146
Бугун Халқ депутатлари Ўзбекистон тумани Кенгашининг навбатдаги олтмиш саккизинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев, халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, кун тартибидаги масалаларга алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Сессия ишида Ўзбекистон туманидаги маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш тўғрисида;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-408-сонли қарорининг тумандаги ижроси ҳақида;
Туман Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан ажримларнинг олдини олиш, оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни барқарорлаштириш, ажримлар билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш борасида 2023 йилнинг 1-чораги давомида амалга оширилган ишлар;
Ўзбекистон туман маҳаллий бюджетининг 2023 йил 1-чоракдаги ижроси тўғрисида;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги Халқ қабулхонаси томонидан секторлар, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари фаолияти, мурожаатлар билан ишлаш ҳолати бўйича 2023 йилнинг 1-чорагида амалга оширилган ишлар юзасидан ахбороти;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 декабрдаги “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-31-сонли қарори ижросини таъминланиши борасида олиб борилаётган ишлар натижадорлиги ҳамда бу борада 2023 йилнинг 1-чораги давомида амалга оширилган ишлар юзасидан тумандаги Халқ қабулхонаси мудирининг ахбороти;
Туманда одил судловни амалга ошириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини суд йўли билан ишончли ҳимоя қилиш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш борасида Жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман суди томонидан 2023 йил биринчи чораги давомида амалга оширилган ишлар юзасидан суд раисининг ахбороти;
Туман тиббиёт бирлашмаси томонидан 2023 йилнинг 1-чораги давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.
Сессияда кўрилган масалалар юзасидан депутатлар томонидан масъулларга саволлар берилиб, муҳокамалар ўтказилди.
Сессияда кўриб чиқилган барча масалалар юзасидан Халқ депутатлари туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.