Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ОЧИҚ СУВ ҲАВЗАЛАРИДА ЧЎМИЛИШ ҲАЁТИНГИЗ УЧУН ХАВФЛИДИР!
2023-05-26 16:36:59 156
Ҳар бир фаслнинг ўзига яраша жозибаси бўлгани сингари баҳор ва ёзнинг иссиқ тафти ҳам инсонларни соя-салқинлик сари чорлайди. Бунда замонавий совуткич ўрнатилган хонада дам олишга, муздек салқин ичимлик ичишга ёки бўлмаса, ҳузурбахш сувда маза қилиб чўмилишга нима етсин.
Бироқ чўмилишнинг ҳузурбахшлиги билан бир қаторда, ҳар йили дунё бўйлаб 300 минг нафарга яқин инсон мана шу ҳузур истагида белгиланмаган жойларда чўмилишлари оқибатида ҳаётдан бевақт кўз юмаётганлиги ёки бўлмаса, ҳар йили кемалар ҳалокатга учраши оқибатида кўплаб инсонларнинг ҳаётдан бевақт кўз юмиши кишини ўйга толдиради.
Бундай вақтларда ҳар бир инсон “сувда чўкиш мен ва менинг яқинларим билан содир бўлмайди” деган бефарқлик ва бепарволик чулғаган фикрдан бироз чекиниб, ўзи, оила аъзолари ва яқин кишиларини эҳтиёт бўлишга чақириши ва огоҳлантириб туриши унинг кундалик вазифаси эмасмикан, деб ўйлайсан киши. Зеро, ҳар бир фуқаро учун фарзандлари, яқин кишилари азиздир.
Ёшлар ўртасида юзага келаётган сувдаги ҳалокатларнинг аксарияти уларнинг назоратсиз қолдирилиши ва ўзбошимчаликлари оқибатида содир бўлмоқда. Статистик маълумотларга кўра, сувда чўкиб ҳалок бўлган ёшларнинг 95 фоизи ота-оналар томонидан назоратсиз қолдирилганлиги ҳамда ўзбошимчалик билан белгиланмаган ва тақиқланган жойларда чўмилиши оқибатида содир бўлган. Асосан катта ёшдаги фуқароларнинг сувда чўкишларига уларнинг спиртли ичимликлар истеъмол қилиб, маст ҳолда чўмилиш учун сувга тушишлари сабаб бўлмоқда.
Шу боис сув ҳавзаларидаги бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида қуйидаги оддий қоидаларга амал қилинг:
- ҳеч қачон белгиланмаган жойларда (дарё, сой, кўл, сув омбори, канал ва ариқ) чўмилманг;
- “Чўмилиш тақиқланади” деб ёзилган махсус белгиларга қатъий амал қилинг;
- ёзги таътил даврида болаларнинг белгиланмаган жойларда чўмилишга боришларига йўл қўйманг;
- ёш болаларни назоратсиз қолдирманг;
- спиртли ичимликлар истеъмол қилиб, чўмилишга борманг;
- фақатгина рухсат этилган махсус сув ҳавзаларида чўмилинг.
Ўзбекистон тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими