Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyun 2023 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 12 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманилик яна бир гуруҳ ёшларга фуқаролик паспорти тантанали равишда топширилди

×

 2023-05-25 22:26:43    510

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида ўн олти ёшга тўлган бир гуруҳ йигит-қизларга Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик паспортини тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди. 

Тадбирда Фарғона вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Адҳамжон Тилаволдиев, туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев ва сектор раҳбарлари сўз олиб, ёшларга юртимизда яратилган имкониятлардан унумли фойдаланиб, келажакда она Ватан, халқ манфаати йўлида камарбаста инсонлар бўлиб етишишларини тиладилар.

Шу куни вояга етган ёшларнинг яқинлари, устозлари ва жамоатчилик вакиллари иштирокида 12 нафар ўғил-қизга ID-карта шаклидаги янги биометрик паспортлар топширилди.

Фуқаролик паспортига эга бўлганидан мамнунлигини изҳор этган ёшлар чуқур билим ва касб эгалари сифатида келажакда албатта халқимиз манфаати, юртимиз ривожига муносиб ҳисса қўшишларини таъкидладилар.