Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 81 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Диққат эълон: ташаббусли бюджет жараёнларини такомиллаштириш бўйича таклифларга бағишланган очиқ мулоқот ўтказилади

×

 2023-05-25 11:33:09    57

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 апрелдаги ПҚ-117-сон қарори билан тасдиқланган “Ташаббусли бюджетлаштириш жараёнини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси”га мувофиқ жорий йилнинг 15 майидан 15 июнига қадар ҳудудларда фуқаролар ва жамоат ташкилотларидан ташаббусли бюджет жараёнларини такомиллаштириш бўйича таклифлар йиғиш назарда тутилган.

Шу муносабат билан 2023 йил 26 май куни соат 14:00 да Ўзбекистон тумани Иқтисодиёт ва молия бўлими биносида ташаббусли бюджет жараёнларини такомиллаштириш бўйича таклифлар йиғиш мақсадида очиқ мулоқот ўтказилади.

Ушбу очиқ мулоқотда:

- Портал техник имкониятини кенгайтириш;

- овоз бериш механизмини такомиллаштириш;

- ғолибларни аниқлаш механизмини такомиллаштириш;

- лойиҳаларни илгари суриш меъзонлари;

- лойиҳаларни молиялаштириш ва амалга ошириш;

- жараёнларни ўтказиш муддатлари;

- лойиҳаларнинг максимал қийматини белгилаш;

- ва бошқа масалалар бўйича таклифларинигизни беришингиз мумкин.

Очиқ мулоқотда туман ҳокимлиги ва иқтисодиёт ва молия бўлимининг масъул ходимлари иштирок этади.

Барчани ушбу очиқ мулоқотга таклиф этиб қоламиз!

Ўзбекистон тумани Иқтисодиёт ва молия бўлими