Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyun 2023 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 12 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Туман прокурори тадбиркорлар билан учрашди

×

 2023-05-24 19:06:00    410

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани прокурори Обиджон Собиров тумандаги тадбиркорлик субъектлари фаолияти билан танишди. 

Тумандаги корхоналар ва тадбиркорлик субъектларининг иқтисодий фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкилланган учрашув давомида 2-сектор раҳбари Сулаймон маҳалласидаги “Қўқон олмос тошлари” МЧЖ, “Universal international business” оилавий корхонаси ва "Бекзод текстил" ХК каби ишлаб чиқариш корхоналарида бўлди. 

Юрт мададкорлари-тадбиркорлар билан суҳбатлар жараёнида уларнинг ўз фаолиятларини янада ривожлантириш борасидаги истиқболли лойиҳалари, режа-мақсадлари ва мавжуд муаммолари ўрганилди. 

Тадбиркорларга ҳар тамонлама кўмак кўрсатиш бўйича аниқланган масалалар ижрога қаратилиб, назоратга олинди. 

Қайд этилишича, туман прокурорининг тумандаги тадбиркорлар билан учрашуви ҳамда уларнинг муаммолари ўрганилиши давом этмоқда.