Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 17 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Катта Қайнардаги 40-умумтаълим мактаби учун 330 ўринли янги ўқув биноси ва спорт зали қурилиши бошланди

×

 2023-05-22 20:18:29    75

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани “Катта Қайнар” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 40-умумтаълим мактаби учун 330 ўринли янги ўқув биноси ҳамда 12х24 ҳажмдаги спорт зали қурилмоқда.

Шунингдек, жорий йил инвестиция дастури асосида ушбу таълим муассасасининг мавжуд 270 ўринли биносида мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилади. 

Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев мазкур билим даргоҳида бўлиб, қурилиш жараёнларининг бориши билан танишди. 

Қайд этилишича, мазкур таълим масканининг бино иншоотлари 1975 йилда қурилган. 270 ўринга мўлжалланган мактабда ҳозирги кунда 594 нафар ўқувчи икки навбатда таълим олмоқда. Уларга 42 нафар устоз-педагог сабоқ бермоқда.

Шу сабабдан, тегишли тартибда 3 қаватли 330 ўринли қўшимча бино ҳамда 12х24 ҳажмдаги спорт зали қуриш, мавжуд 270 ўринли ўқув биносини мукаммал таъмирлаш учун инвестиция лойиҳаси тайёрланди. Мазкур ишларни амалга ошириш учун 7 миллиард 769 миллион сўм маблағ ажратилди.

Айни кунларда “Baraka Fayz Invest” МЧЖ қурилиш ташкилоти томонидан мактабда қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари бошлаб юборилган.

Туман раҳбари пудратчи ташкилот вакиллари ва масъуллар билан суҳбатда, бунёдкорлик ишларини замонавий талаблар асосида ва сифатли бажарилиши юзасидан зарурий тавсия ҳамда кўрсатмаларини бериб ўтди.