Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 24 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон тумани спорт мактабининг Яккатутдаги 1-базаси янги қиёфага эга бўлади

×

 2023-05-22 20:15:00    73

PDF yuklash
Chop etish


“Ташаббусли бюджет” лойиҳаси фуқароларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш ва жойлардаги муаммоларни қисқа муддатда ҳал этишнинг манзилли ечими сифатида хизмат қилмоқда.

Лойиҳанинг жорий йил 1-мавсуми доирасида кўп овоз тўплаб, бюджетдан маблағ ажратиладиган ташаббуслардан бири Ўзбекистон туманидаги спорт мактабининг Яккатут маҳалласидаги 1-базаси инфратузилмасини яхшилаш билан боғлиқ.

Шунга оид илгари сурилган таклиф ҳам икки мингдан зиёд овоз тўплаб, давлатимиз раҳбарининг қарори асосида мазкур ташаббусни амалга ошириш учун 600 миллион сўм маблағ йўналтирилиши белгиланди. 

Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев мазкур спорт мактабида бўлиб, ташаббус ижроси доирасида амалга ошириладиган бунёдкорлик ишлар режаси билан танишди. 

Болалар спорт мактабида жами 2 минг 100 нафардан зиёд 7-18 ёшли ўқил-қизлар спортнинг 17 та тури бўйича мунтазам шуғулланиб келмоқда. Улар билан 67 нафар мураббийлар машғулотлар олиб боришади. Яккатутдаги 2006 йилда қуриб битказилган филиалда эса спортнинг бокс, акробатика, қўл жанги, футбол ва бадиий гимнастика каби турлари бўйича 300 нафардан ортиқ ёшлар сабоқ олиб келишмоқда.

Таъкидланишича, лойиҳа доирасида спорт иншоатининг ички ва ташқи фасадлари тўлиқ янгича тус олиб, эски эшик ва ромлар янгисига алиштирилади. Бинонинг таъмирталаб том қисмлари, шунингдек ёритиш тизимлари янгиланади. Машғулот, ечиниш ва кийиниш, ювиниш ҳамда санитария хоналари таъмирланиб, янада қулай шароитлар яратилади. Муассасанинг ҳовли қисмида ҳам бир қатор ободонлаштириш-бунёдкорлик ишларини амалга ошириш тез муддатларда бошланажак лойиҳадан ўрин олган.