Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида комбайн ва бошқа зарурий техникалар мавсумга шайланди

×

 2023-05-22 20:10:59    69

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани деҳқонлари бу йил 5 минг 700 гектар майдонда ғалла етиштирмоқда. Айни пайтда бошоқлар етилиб, ўрим бошланишига ҳам саноқли кунлар қолди.

Шу кунларда далаларда муҳим агротехник тадбирларни амалга ошириш билан бир қаторда қишлоқ хўжалик техникаларини мавсумга тайёрлаш ишлари қизғин паллага кирган. 

Тумандаги “Янгиобод маштехсервис” масъулияти чекланган жамиятида паркидаги устахонада комбайнларни ва фермерларга қарашли техникаларни марказлашган ҳолда таъмирдан чиқариш йўлга қўйилган. Ҳозирда бу ерда 20 та комбайн тумандаги 164 фермер хўжалигида ғалла ўримини олиб бориш учун тайёрлаб қўйилди.

Шу муносабат билан айни масканда комбайнларнинг мавсумга шайлиги юзасидан техник кўрик ва ғалла ўрим-йиғимига бағишланган амалий семинар бўлиб ўтди. Унда туман сектор раҳбарлари, Фарғона вилоят агроинспекция, ўсимликлар карантини инспекцияси, вилоят ички ишлар бошқармаси мутасаддилари, ғалла отрядлари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари, комбайн бош операторлари ва ёрдамчи операторлар ҳамда тегишли соҳа мутахассислари иштирок этди. 

Таъкидланганидек, ғалла ўрим-йиғим мавсумини тизимли ва уюшқоқлик билан ўтказиш мақсадида 20 та ўрим отряди ташкил этилиб, уларга 20 та юқори унумли дон ўриш комбайнлари, 120 та дон ташиш (юк автомобиллари), 20 та кўчма устахоналар ва 5 та ёқилғи ташиш техникалари бириктирилган.

Семинар давомида мавсумни беталофат ва уюшқоқлик билан ўтказиш учун барча масъулларга белгиланган вазифаларга жиддий ёндошиш бўйича зарурий кўрсатмалар берилди.

Қишлоқ хўжалиги фахрийлари ва нуронийлар эса юртга тинчлик, оилаларга фаровонлик, деҳқончиликларга қут-барака тилаб дуога қўл очдилар.