Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманилик талаба “Универсиада-2023” спорт мусобақаси ғолиблигини қўлга киритди

×

 2023-05-20 11:45:02    74

PDF yuklash
Chop etish


Жорий йилнинг 16-17 май кунлари Фарғона шаҳрида талабалар ўртасида енгил атлетика бўйича “Универсиада-2023” спорт мусобақаларининг республика финал босқичи бўлиб ўтди. 

Ушбу ўйинларда ўз куч ва шижоатини намоён этган олий таълим муассасалари талаба-ёшлари катта қизиқиш билан иштирок этдилар. 

Қувонарлиси, мазкур мусобақада иштирок этган Ўзбекистон туманилик талаба, Чирчиқ шаҳридаги Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети 4-босқич битирувчиси Миркамол Ахмедов 100 метр масофага югуриш бўйича 10,5 сониялик натижа билан 1-ўринни эгаллади ва олтин медални қўлга киритди. 

Мусобақанинг тақдирлаш маросимида ғолиб ва совриндорлар қаторида 22 ёшли енгил атлетикачи, “Туркистон” маҳалла фуқаролар йиғинида туғилиб-ўсган спорт усталигига номзод Миркамол ҳам Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда тегишли ташкилотларнинг қимматбаҳо эсдалик совғалари билан билан мукофотланди.