Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 27 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Илк Ренессанс даврининг ёрқин намояндаси

×

 2023-05-19 11:56:16    148

PDF yuklash
Chop etish


Республика Маънавият ва маърифат маркази Ўзбекистон тумани бўлинмаси ташаббуси билан тумандаги 72-умумтаълим мактабида Абу Райҳон Беруний таваллудининг 1050 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда маънавият тарғиботчилари, умумтаълим мактаби мутасаддилари, ўқувчи-ёшлар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Таъкидланганидек, Абу Райҳон Беруний-улуғ ўзбек мутафаккир олими, ўрта асрнинг буюк даҳоларидан. Ўз замонасининг ҳамма фанларини, биринчи навбатда, фалакиёт, физика, риёзиёт, илоҳиёт, маъданшунослик фанларини пухта эгаллаган. Бу фанлар тараққиётига қўшган ҳиссаси билан унинг номи дунё фанининг буюк сиймолари қаторидан жой олди.

Беруний сўнгги авлодларга катта илмий мерос қолдирди. Унинг ўз даври илм-фанининг турли соҳаларига оид 160 дан ортиқ таржималари, турли ҳажмдаги асарлари, ёзишмалари қолганлиги бизга маълум.

Иштирокчилар ўзининг ноёб асарлари ҳамда оламшумул кашфиётлари билан жаҳон илм-фани ва маданияти ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк мутафаккир ва қомусий олим, Илк Ренессанс даврининг ёрқин намояндаси Абу Райҳон Берунийнинг илмий-маърифий меросини янада чуқур ўрганиш ва кенг тарғиб қилиш масаласига алоҳида эътибор қаратишди.

Тадбир сўнгида унда муносиб иштирок этган фаол ўқувчиларга тадбир ташкилотчилари томонидан эсдалик совғалари топширилди.