Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 11 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Юз билан юзлашган онахонлар эъзозланди

×

 2023-05-18 23:26:38    159

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида кўтаринки руҳда давом этаётган “Оналарга эҳтиром” фестивали доирасида 100 ёшдан ошган нуроний онахонларимизга ҳам алоҳида эҳтиром кўрсатилмоқда. 

Хусусан кеча юқори кайфиятда нишонланган фестивалнинг туман босқичида табаррук ёшни қаршилаган онахонлар ҳам эътироф этилди. 

Тадбирдан сўнг, туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бошчилигидаги мутасаддилар қутлуғ мақом соҳибаларининг хонадонларида бўлиб, уларнинг ҳолидан хабар олдилар. 

103 ёшни қаршилаган каримободлик Бибинисо она Тиллоева хонадонида бўлган туман раҳбари дилдан суҳбатда пиру-бадавлат онахонга ҳурмат-иззат кўрсатди. 

“Эски Яйпан” маҳалласида яшовчи 108 ёшни қаршилаган Хажалой она Исматиллаева ва қирқкетмонлик 104 ёшли Турсуной она Умрзақоваларга ҳам юксак ҳурмат ва эҳтиром билдирилиб, байрам табриги ва эсдалик совғалари етказилди.