Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 38 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Расмий муносабат

×

 2023-05-18 20:47:39    60

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Effect.uz сайтининг телеграмдаги расмий каналида Ўзбекистон туманидаги “Олмос чаноқлари” фермер хўжалиги раҳбари Дилоромхон Султонованинг жорий йил ҳосили учун парваришлаётган буғдой экинини суғоришда муаммога учраётгани ҳақида видеомурожаати эълон қилинди.

Мазкур ҳолат юзасидан туман Ирригация бўлими қуйидагиларни маълум қилади.

С.Азизов номли ММТП ҳудудида жойлашган “Олмос чаноқлари” фермер хўжалигининг экин майдонлари, хусусан жорий йил ҳосили учун 27 гектар майдонда парваришлаётган ғаллазори Сўх дарёсининг Дастурхончи канали орқали суғорилади. Лекин мазкур фермер хўжалигининг ер майдонлари Сўх дарёсининг қуйи қисмида жойлашганлиги, шу боис бахор мавсумининг апрел-май ойларида Сўх дарёсида сув сатҳи кескин тушиб кетганда хўжаликни сув билан таъминлашда баъзи муаммоларга дуч келинади.

Шундай бўлсада, Сўх дарёси орқали суғориладиган фермер хўжаликлари экин майдонларини бирдек суғориш бўйича туман ирригация бўлими томонидан   ишлаб чиқилган режа-графикка асосан айни хўжаликни ҳам белгиланган навбатда сув билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

Хусусан, фермер хўжалигини сўнгги бор сув билан таъминлаш куни ва навбати жорий йилнинг 9 май тунги соатларига тўғри келган. Мазкур сув йўлининг айни фермер хўжалигининг ғалла экилган майдонигача бўлган масофаси 16 километрни ташкил этади. Шу куни сувни етказиб келишгача бўлган даврда 3 км масофада ўзанли ариқдан олиб келиниши оқибатида табиий йўқотишлар эвазига хўжаликка қисман сув қабул қилиб олинган ва тақсимот бўйича 5 гектар ер майдонини суғоришга эришилган. 

Сўх дарёсида сув сатҳи кўтарилганлиги сабабли бугун, яъни 18 май куни тонгги соатларда эса мазкур фермер хўжалиги ғалла майдонларига ҳам сув олиниб, экинни етарли миқдорда суғорилиши таъминланди.