Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ёшлар дафтари-имкониятлар дафтари: Ўзбекистон туманилик 35 нафар йигит-қизнинг бандлиги таъминланиб, 37 нафар талабанинг шартнома пуллари тўлаб берилди
2023-05-17 00:21:30 158
Ўзбекистон туманида ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни қўллаб-қувватлаш ва муаммоларини ҳал этиш масалалари “Ёшлар дафтари”ни юритиш орқали тизимли ҳал этиб борилмоқда.
Ёшлар бандлигини таъминлашга қаратилган навбатдаги тадбир туман сектор раҳбарлари, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими масъуллари, маҳалладаги ёшлар етакчилари, ёшларнинг ота-оналари ва жамоатчилик вакиллари иштирокида ташкилланди.
Тадбир давомида “Ёшлар дафтари”га киритилган йигит-қизларнинг 35 нафари учун доимий даромад манбаи сифатида зарурий меҳнат анжомлари субсидия асосида бепул топширилган бўлса, 37 нафар талабанинг жорий ўқув йили учун тўлов-контракт миқдорининг 50 фоизигача, 89 миллион 308 минг сўмлик контракт пуллари “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўлаб берилди.