Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 123 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Осиё чемпионатининг ғолиб ва совриндорлари яна бир бор эътироф этилди

×

 2023-05-16 23:45:35    52

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Ўзбекистон тумани ҳокимлигида бўлиб ўтган ҳоким ва ёшлар учрашуви давомида туман раҳбари байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Осиё чемпионатининг ғолиб ва совриндорлари билан ҳам учрашди.

Шу йилнинг 26-30 апрел кунлари Самарқандда байдарка ва каноэда эшкак эшиш, шунингдек параканоэ бўйича бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионати мусобақалари ўтказилиб, унда иштирок этган шўрқишлоқлик Зиёдбек Йўлдашалиев олтин ва кумуш медалларини, Эски Яйпанлик Абдуллоҳ Комилов эса 2 та кумуш медални қўлга киритган эди. Нуфузли мусобақадан муносиб ғалабалар билан қайтган спортчиларимиз туманда тантанали кутиб олинганлиги ҳақида аввал хабар берилган.

Бугунги учрашувда туман ҳокими ҳар икки ёш байдаркачиларни муносиб ғалабалари билан яна бир бор қутлаб, уларга келгуси ўқиш ва мусобақаларда ҳам улкан зафарлар ёр бўлишини тилади. Умидли спортчиларимизга эсдалик совғалари топширилди.