Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 32 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида IT соҳаси ёшларининг семинари бўлиб ўтди

×

 2023-05-16 23:42:12    71

PDF yuklash
Chop etish


Бугун туман ҳокимлигида рақамли технологиялар соҳасига қизиқувчи ёшларнинг семинари бўлиб ўтди. 

Унда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев иштирок этди. Туман раҳбари туманда замонавий касбларни ўрганишга қизиқувчи ва мазкур йўналишда ишлаш ниятидаги ёшларнинг сони тобора кўпайиб бораётганлиги қувонарли эканлигини таъкидлаб, бугун эзгу ниятда ташланаётган илк қадам ҳамда бошланаётган лойиҳалар эртага катта иқтисодий самаралар олиб келиши аниқлигини таъкидлади. Барча ёшларга интилишдан, ҳаракатдан асло тўхтамасликларини, келгуси ўқиш ва ишларида улкан зафарлар тилади.

Марказ битирувчиларига махсус сертификатлар топширилди. 

Ёшлар ва жамоатчилик вакиллари жам бўлган семинар давомида тумандаги IT-марказнинг 1,5 йиллик иш фаолияти юзасидан ҳисобот тақдимоти ҳам ўтказилди. 

Қайд этилишича, 2021 йилнинг 16 октябрида ташкил топган марказда ўтган 2 йил ҳамда жорий йилнинг шу кунига қадар “Компьютер саводхонлиги”, “Front-End дастурлаш”, “Контент-менеджер”, “Робототехника” ҳамда “Scratch” каби ўқув курсларини жами мингдан зиёд ўқувчилар битиришган. Улардан 103 нафарини аёл-қизлар, 905 нафарини эса йигитлар ташкил этган. 124 нафар ўқувчилар имтиёзли равишда таҳсил олишган.

Айни кунларда марказда 40 нафардан зиёд ўқувчилар олий маълумотли, ўз йўналишлари бўйича халқаро ва миллий таълим курсларини тамомлаган мутахассислардан замонавий ахборот технологиялари сир-асрорлари бўйича сабоқ олишмоқда.