Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 109 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ташаббусли бюджет натижасида дарвешободлик ўқувчи ёшлар янги ва замонавий ўйингоҳга эга бўлдилар

×

 2023-05-15 20:45:20    55

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани “Дарвешобод” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 23-умумтаълим мактабида ташаббусли бюджет асосида янги ва замонавий сунъий қопламали футбол майдони фойдаланишга топширилди. 

1956 йилда ташкил топган таълим масканида айни кунларда 350 нафардан зиёд ўқувчилар таҳсил олишади. Лойиҳа доирасида мактаб ўқувчилари учун янги ўйингоҳ бунёд этиш бўйича илгари сурилган таклиф 3 мингдан зиёд овоз тўплагани боис давлатимиз раҳбари қарори асосида мазкур ташаббус бюджетдан молиялаштирилди.  Мактаб жамоаси ва маҳалла аҳлининг ҳамжиҳатликда илгари сурган ташаббус ижросига йўналтирилган 450 миллион сўм маблағ эвазига бугун таълим даргоҳида 20х40 ҳажмдаги янги футбол майдони барпо этилди. 

Шунингдек, лойиҳа доирасида айни маблағ эвазига баскетбол ва волейбол майдончалари ҳам таъмирдан чиқарилиб, мактабдаги эски пахса девор ўрнида 100 метрли янги бетон девор бунёд этилди.