Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 19 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида “Халқаро оила куни” катта тантана қилинди

×

 2023-05-15 20:41:31    56

PDF yuklash
Chop etish


Оила - жамиятнинг асосий бошланғич бўғини, гўзал урф-одатлар, миллий қадрият ва анъаналарларни ўзида асровчи, асрлар оша тарбияда ўзига хос миллийликни шакллантирувчи муқаддас маскан. Оила тинч бўлса, маҳалла тинч, жамият фаровон, давлат мустаҳкам бўлади.

15 май-“Халқаро оила куни” муносабати билан Ўзбекистон туманида маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Сана муносабати билан ташкилланган тадбир туман ҳокимлиги, оила ва хотин-қизлар бўлими, Республика Маънавият ва маърифат маркази Ўзбекистон туман бўлинмаси, “Оқила аёллар” ҳаракати аъзолари ҳамкорлигида ўтказилди.

Тадбирда сўз олганлар юртимиздаги ҳар бир оила мустаҳкам, тинч-тотув ва фаровон бўлишлигига тилаклар билдириб, барчага байрам қутловларини йўллашди. 

Шу куни “Янги Ўзбекистоннинг ибратли оиласи” кўрик-танловининг туман босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими ҳам бўлиб ўтди. Барча ғолиб ва совриндорлар, иштирокчи оилалар ташкилотчилар томонидан тақдирланди.

Тадбир давомида туман маданият маркази санъаткорлари ижросида янграган куй-қўшиқлар эса барчага кўтаринки кайфият улашди.